• 12 500 сум
    -14.33
  • 14 471 сум
    -129.22
  • 152 сум
    -4.45
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 500 сум
    -14.33
  • 14 471 сум
    -129.22
  • 152 сум
    -4.45
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 14 декабря 2020

Зўравонликни тарғиб қилувчи ахборотни интернетга жойлаш 89 млн сўмга тушиши мумкин

Депутатлар бундай ҳаракатлар учун жарима миқдорини оширишни таклиф қилмоқда.

946
0
UzNews.uz

Тегишли қонун лойиҳаси билан "Маъмурий жавобгарлик тўғрисида"ги Кодексига зўравонликни ёки шафқатсизликни тарғиб қилувчи ахборотни оммавий ахборот воситалари, телекоммуникация ёки Интернет тармоқларига жойлаштирганлик учун ҳам жавобгарликни белгилаш кўзда тутилмоқда.

Бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Халқ демократик партияси фракциясининг йиғилишида маълум қилинди. Унда депутатлар “Ўзбекистон Республикасининг Жиноят, Жиноят-процессуал кодексларига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳасини кўриб чиқдилар.

Таъкидланишича, қонун лойиҳаси билан "Маъмурий жавобгарлик тўғрисида"ги Кодексига зўравонликни ёки шафқатсизликни тарғиб қилувчи ахборотни оммавий ахборот воситалари, телекоммуникация ёки Интернет тармоқларига жойлаштирганлик учун ҳам жавобгарликни белгилаш кўзда тутилмоқда.

Кодекснинг амалдаги таҳририга кўра, зўравонликни ёки шафқатсизликни тарғиб қилувчи маҳсулотни тайёрлаш, тарқатиш, реклама қилиш ва намойиш этиш ҳаракатлари учун БҲМнинг эллик бараваридан юз бараваригача, мансабдор шахсларга эса юз бараваридан бир юз эллик бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлиши белгиланган.

Янги қонун лойиҳасига кўра, бундай ҳаракатлар учун жарима миқдорини ошириш, фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваридан тўрт юз бараваригача, мансабдор шахсларга эса юз бараваридан тўрт юз эллик бараваригача миқдорда жарима солиш ҳақидаги меъёрни киритиш таклиф этилмоқда.

Депутатлар жамиятда, оилаларда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини сақлаш, интернет орқали кенг тарқалаётган, болалар, ёшлар онгига жуда салбий таъсир кўрсатиши мумкин бўлган ахборотларни тарқатганлик, тарғиб қилганлик бўйича жавобгарлик кучайтирилиши мақсадга мувофиқлигини таъкидлашди.

Қуйи палатанинг ташаббускор депутатлари шахснинг қадр-қимматини камситувчи, уни обрўсизлантиришга қаратилган ёлғон ахборотни ишончли маълумот кўринишида била туриб телекоммуникация, интернет тармоқларига жойлаштирганлик учун маъмурий жавобгарликни белгилашни таклиф этмоқда. Уларнинг асослашича, амалдаги қонунчиликда бу турдаги ҳаракатни содир этган шахс тўғридан тўғри жиноий жавобгарликка тортилиши белгиланган, таклиф этилаётган лойиҳада эса шахс шундай ҳаракатлари учун муқаддам маъмурий жавобгарликка тортилганидан кейин 1 йил давомида такроран содир этсагина жиноий жавобгарликка тортилиши назарда тутилмоқда.

Шахснинг қадр-қимматини камситувчи, уни обрўсизлантиришга олиб келадиган ёлғон ахборотни тарқатиш, шу жумладан оммавий ахборот воситалари, телекоммуникация ёки интернет тармоқларига жойлаштириш орқали тарқатиш базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлиши қайд қилинмоқда.

946
0