• 12 525 сум
    -96.4
  • 14 456 сум
    -140.29
  • 157 сум
    -1.9
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 525 сум
    -96.4
  • 14 456 сум
    -140.29
  • 157 сум
    -1.9
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 30 апреля 23:49

Янги таъмирдан чиққан Андижон аэропортида қандай ўзгаришлар бўлди — фото

Бир йил давомида реконструкция сабаб ёпилган Андижон аэропортида асосан янги аэродром қурилди. Совет даврини эслатувчи аэропорт фасади эса иккинчи босқичда қайта қурилиши режалаштирилган.

111
0
UzNews.uz / Бобур Каримов

28 апрель куни Uzbekistan Airports компанияси Silk Avia авиакомпанияси билан ҳамкорликда Андижон ва Қўқон аэропортларига пресс-тур ўтказди. Тадбирда республика ва ҳудудий оммавий ахборот воситаларининг етакчи вакиллари иштирок этди. Бу ҳақда тадбирда иштирок этган UzNews.uz мухбири хабар қилди.

Пресс-турнинг мақсади — минтақавий аэропортлар инфратузилмасининг ҳозирги ҳолати, модернизация ишлари бориши, шунингдек, мамлакат ичидаги авиақатновларни ривожлантириш режалари билан таништиришдан иборат.

Тадбир иштирокчилари Андижон халқаро аэропортига ташрифи чоғида март ойида тўлиқ реконструкциядан сўнг очилган янги аэродром мажмуаси билан танишдилар. Биринчи босқич доирасида 4E тоифали 3 300 метр узунликдаги ва 60 метр кенгликдаги учиш-қўниш йўлаги, бир дона юриш йўлаги ва 3 та самолёт турар жойига эга перрон қурилиши якунланган. Ҳозирда иккинчи такси йўли ва 7 та самолёт учун перрон қурилиши давом эттирилиб, ICAO CAT-II тоифасидаги радиолокацион, метеорологик ва ёритиш ускуналари ўрнатилмоқда. Бу эса перронда бир вақтнинг ўзида 10 та самолётга хизмат кўрсатиш ва тунги ҳамда ёмон об-ҳаво шароитида самолётларни қабул қилиш имкониятини яратади.

"Аэродромда учиш-қўниш йўлаги, юриш йўлаги ва перрон — буларнинг барчаси цемент-бетондан қурилган. Қоплама юк кўтариш имкониятини билдирувчи таснифлаш сони (PCN) – 64R/B/W/T. Бу аэропортга Boeing 747, 787 (Dreamliner), Airbus A330 каби кенг фюзеляжли самолётларни ҳеч қандай чекловсиз қабул қилиш имконини беради. Бетон йўлаклар иссиқ иқлим шароитида энг яхши ечим — улар мустаҳкам ва узоқ муддатли бўлади. Ҳозирда бундай йўлаклар фақат Навоий ва Термиз аэропортларида мавжуд", — деди Андижон аэропорти директори Соҳибжон Кэнжаев.

Аэропорт биносига алоҳида эътибор қаратилди. Бу бино 1976–1979 йилларда қурилган бўлиб, ҳозиргача сақланиб қолган. Журналистлар ва фото-мухбирлар 70 йилларга оид нойоб нақшлар, безаклар, зинопоялар ва биноданинг фасадини суратга туширдилар.

"Яқин йилларда Андижон аэропорти модернизация қилинади. Ҳозирда янги терминал лойиҳаси устида ишламоқдамиз. Албатта, эски аэропорт биноси бузилади, чунки у замонавий талаб ва стандартларга жавоб бермайди. Кўпчилик совет давридаги аэропортлар халқаро мақомга эга бўлмаган, фақат ички қатновлар учун қурилган ва шунингдек технологиялар асосида ишлаган — яъни уларда чегара ва божхона назорати бўлмаган, маҳаллий ва халқаро парвозлар учун алоҳида заллар ажратилмаган. Кейинчалик бу талаблар мавжуд биноларда қўшимча тарзда жорий этилган. Шу боисдан биноларни қайта реконструкция қилишдан кўра, янгисини қуриш мақсадга мувофиқ — худди Самарқандда бўлгани каби", - дея таъкидлади Андижон аэропорти директорининг биринчи ўринбосари Қобилжон Абдуназоров.

Қўқонда журналистлар ўтган йили фойдаланишга топширилган аэропортга ташриф буюрдилар. Ҳудудий аэропортда учиш-қўниш йўлаги 2000 метрга узайтирилиб, A-320 ва ATR-72-600 русумидаги ҳаво кемалари учун 2 та турар жойга эга перрон реконструкция қилинди. Шунингдек, 900 кв.м майдонга эга бўлган ва 100 нафар йўловчига мўлжалланган янги йўловчи терминали қурилди.

Мазкур аэропортларга парвозлар Silk Avia минтақавий авиакомпанияси томонидан ATR-72-600 (70 йўловчи сиғими) ва Let L-410 (19 йўловчи) самолётларида амалга оширилади. Тошкентдан Қўқонга учиш тахминан 40 дақиқа, Андижонга эса 50 дақиқа давом этади. Сўнгги йилларда фаол ривожланаётган “point-to-point” (ҳудуддан ҳудудга) ва “point-to-hub” (пойтахтдан ҳудудга) тамойиллари асосидаги минтақавий авиақатновлар мамлакат ички ва ташқи туристик оқимини ошириш ҳамда Ўзбекистонда бизнес фаоллигини рағбатлантиришга қаратилган.

111
0