Жорий йилнинг 14 декабрь куни соат 12:10 ларда, Тошкент шаҳар, Учтепа тумани, Тўқимачи кўчасида, ҳайдовчи, 1998 йилда туғилган А.А. BMW X5 русумли автомобилда ҳаракатланаётиб бошқарувни йўқотган ва йўл четидаги симёғочга урилиб автомобиль ағдарилган.
ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати ҳодиса натижасида вафот этган ёки тан жароҳати олганлар йўқлигини маълум қилди.
Мазкур ЙТҲ юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, суриштирув ишлари олиб борилмоқда.