• 11 963 сум
    50.85
  • 13 971 сум
    97.5
  • 155 сум
    1.96
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 963 сум
    50.85
  • 13 971 сум
    97.5
  • 155 сум
    1.96
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Политика 21 апреля 13:36

Ўзбекистоннинг Эстонияга янги элчиси тайинланди

Тимур Раҳмонов Эстония Президенти Алар Карисга ишонч ёрлиқларини топширди.

397
0

Жорий йилнинг 16 апрель куни Ўзбекистоннинг Эстонияга янги тайинланган элчиси Тимур Раҳмонов ушбу давлат Президенти Алар Карисга ишонч ёрлиқларини топширди. Бу ҳақда "Дунё" АА мухбири хабар қилди.

Мулоқот давомида Эстония Президенти Ўзбекистон билан савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳалардаги алоқалар ривожланиб бораётганини юксак баҳолади ва ушбу йўналишларда ҳамкорликни яна-да ривожлантиришдан манфаатдорлигини билдирди.

Хусусан, у Ўзбекистон етакчисининг минтақа мамлакатлари ўртасидаги муносабатларни мустаҳкамлаш, жумладан, кўп йиллар давомида можароларга сабаб бўлиб келган чегара масалаларини ижобий ҳал этишдаги катта ҳиссасини алоҳида урғулади.

Эслатиб ўтамиз, Тимур Раҳмонов 2024 йил 13 март куни Ўзбекистон элчиси сифатида Рига шаҳрига борган эди. Ушбу лавозимга тайинланишидан олдин у 2021-2024 йилларда мамлакатимизнинг Новосибирск шаҳридаги бош консули бўлиб ишлаган.

Тимур Раҳмонов 2024 йил 17 июнь куни Ўзбекистон элчиси сифатида Латвия Президенти Эдгарс Ринкевичсга, 2025 йил 11 февраль куни Литвадаги элчи сифатида ушбу давлат Президенти Гитанас Науседага, 1 апрель куни эса Финляндиядаги элчи сифатида мазкур мамлакат Президенти Александр Стуббга ишонч ёрлиқларини топширган эди.

397
0