Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлиги (“Ўзбеккосмос”) делегацияси Қозоғистонга ташриф буюрди. Бу ҳақда “Казинформ” нашри хабар берди.
Ўзбекистон делегацияси Қозоғистоннинг космик инфраструктураси объектлари билан танишган.
Ташриф давомида Қозоғистоннинг ерни масофадан зондлаш тизими ва космик алоқа тизими имкониятларидан фойдаланиш бўйича ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинган.
Учрашувда Ўзбекистон ҳудудида Kazsat алоқа ва узатув йўлдош тизими хизматларини кўрсатиш мақсадида қўшма корхона ташкил қилиш таклиф қилинган.