• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Спорт 18 апреля 2025

Осиё кубоги U-17: Ўзбекистон терма жамоаси КХДРни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди

Исломбек Исмоилов бошчилигидаги Ўзбекистон терма жамоаси финал йўлланмасини қўлга киритди.

889
0
ЎФА

Бугун, 17 апрель куни футбол бўйича Саудия Арабистонида 17 ёшгача бўлган футболчилар иштирокидаги Осиё кубоги ярим финал учрашуви бўлиб ўтди.

Ушбу мусобақада муносиб иштирок этаётган Ўзбекистон U-17 терма жамоаси КХДР терма жамоасига қарши баҳс олиб борди ва йирик 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Ушбу ўйинда киритилган голларга Садриддин Ҳасанов, Жамшид Рустамбеков ва Абубакр Шукруллаев муаллифлик қилишди.

Эслатиб ўтамиз, Исломбек Исмоилов бошчилигидаги Ўзбекистон U-17 терма жамоаси 7 апрель куни Хитойни 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратиб, муддатидан аввал Қатарда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионати йўлланмаси билан бирга 2026 йилда бўлиб ўтадиган Осиё кубоги мусобақасига ҳам йўлланмани қўлга киритган эди.

889
0