• 12 634 сум
    -18.98
  • 14 821 сум
    -0.76
  • 162 сум
    0.48
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 634 сум
    -18.98
  • 14 821 сум
    -0.76
  • 162 сум
    0.48
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Погода 7 апреля 11:57

Ушбу ҳафтада ҳаво-ҳарорати +31 даражагача кўтарилади

Синоптиклар ушбу ҳафтада кузатилиши мумкин бўлган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.

260
0
UzNews.uz

Ўзгидромет хабарига кўра, бугун ва эртага Ўзбекистон ҳудуди бўйича қуруқ ва жуда илиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати кундуз кунлари +23...+28 даража атрофида, баъзи жойларда +30 даражагача бўлади.

9 апрель – чоршанба куни республика жанубида, марказий ҳудудларда ва Фарғона водийси вилоятларининг айрим жойларида қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ кузатилиши мумкин. Ҳарорат +3...+6 даражага пасаяди.

Ҳафтанинг иккинчи ярмида республиканинг барча ҳудудлари бўйича ҳаво асосан бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати яна кўтарилади ва иш ҳафтасининг охирига келиб +28...+31 даража бўлади.

Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, шимолда ва чўл ҳудудларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин.

7 апрелда республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.

7-8 апрель кунлари Тошкент ва Наманган вилоятларининг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи бор.

Тошкентда 7-11 апрель кунлари ёғингарилик кутилмайди. Шамол бироздан ўртача тезликгача эсади. Ҳарорат 7-8 апрель кунлари +26...+28 даража, 9 апрелда +22...+24 даража, 10 апрелда +25...+27 даража, 11 апрелда +28...+30 даража бўлади. Ҳарорат асосан кечалари +10...+15 даража бўлади.

260
0