• 12 179 сум
    49.84
  • 14 053 сум
    84.2
  • 147 сум
    -1.45
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 179 сум
    49.84
  • 14 053 сум
    84.2
  • 147 сум
    -1.45
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Политика 4 апреля 2025

Марказий Осиё давлатлари ва EИ раҳбарлари Орол маданият саммитига оид кўргазма билан танишди

Кўргазмада Орол экотизимини тиклаш ва ҳудуднинг маданий меросини асраб-авайлашга қаратилган ташаббуслар намойиш этилди.

746
0

"Марказий Осиё - Европа Иттифоқи" форматидаги биринчи олий даражадаги расмий учрашув якунлангач, етакчилар биргаликда Орол маданият саммити экспозициясига ташриф буюрдилар.

Кўргазмада Орол экотизимини тиклаш, ҳудуднинг маданий асраб-авайлаш ва барқарор ривожланишига кўмаклашишга қаратилган ноёб ташаббуслар намойиш этилди.

Бу ерда визуал, сенсор ва интерфаол воситалар орқали Оролбўйининг табиий ва маданий бойлиги билан танишиш мумкин.

Кўргазмадан меъморчилик ва ландшафт фотографиясига ихтисослашган машҳур фотосуратчи Иван Бааннинг асарлари, Қорақалпоғистон учун хос ўсимлик ҳисобланган қамишдан яратилган флористик композиция, шунингдек, Оролбўйининг анъанавий маҳсулотлари - саксовул уруғи, чиғаноқлар, табиий туз, қуритилган исириқ, нақшли намат ва бошқа кўплаб экспонатлар ўрин олган.


746
0