• 11 798 сум
    -15.29
  • 13 740 сум
    20
  • 138 сум
    1.29
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 798 сум
    -15.29
  • 13 740 сум
    20
  • 138 сум
    1.29
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Происшествия 4 апреля 2025

Фарғонадаги ЙТҲда 2 нафар шахс вафот этди

Ушбу бахтсиз ҳодиса Damas ҳайдовчиси оралиқ масофани сақлай олмай, юк транспорт воситаси билан тўқнашиши сабаб содир бўлган.

921
0

Маълум қилинишича, Фарғона вилояти Фурқат туманида ўлим билан боғлиқ ЙТҲ юз берди. Бу ҳақда ЙҲХХ Матбуот хизмати хабар қилди.

Унда Damas русумли автомобиль ҳайдовчиси оралиқ масофани сақлай олмаган, натижада юк транспорт воситаси билан тўқнашган.

ЙТҲ оқибатида Damas автомобилига жиддий техник зарар етган. Шунингдек, автомашинада бўлган ҳайдовчи ва йўловчилар зудлик билан туман тиббиёт бирлашмасига олиб борилган.

Шифокорнинг таъкидлашича, шифохонага 2 та мурда ҳамда битта бемор олиб келинган.

"Беморнинг аҳволи оғир бўлган. Тан жароҳати билан шикастланиш бўлган. Бемор ўзининг ҳолатига келгандан сўнг, биз беморни Қўқонга реанимация бўлимига ўтказдик”,- дейди шифокор.

Ҳозирда ҳолат юзасидан ЖКнинг 266-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ишлари олиб борилмоқда.


921
0