• 12 285 сум
    -59.45
  • 14 515 сум
    13.71
  • 149 сум
    -1.08
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 285 сум
    -59.45
  • 14 515 сум
    13.71
  • 149 сум
    -1.08
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 3 апреля 10:12

Oman Air авиакомпаниясига Ўзбекистонга мунтазам авиақатновларни амалга ошириш учун рухсатнома берилди

Парвозлар Boeing-737 ҳаво кемасида амалга оширилади.

457
0
Oman Air

Уммон Султонлигининг “Oman Air” авиакомпаниясига Ўзбекистонга мунтазам авиақатновларни амалга ошириш учун рухсатнома берилди. “Ўзавиация” агентлиги Матбуот хизмати хабар қилди.

“Ўзавиация” агентлиги томонидан Ўзбекистон ва Уммон Султонлиги ўртасида ҳаво қатнови тўғрисидаги ҳукуматлараро Битимга асосан 2025 йил 2 апрелида Oman Air авиакомпаниясига Ўзбекистон Республикасига Масқат-Тошкент-Масқат йўналишида мунтазам авиақатновларни амалга ошириш Фойдаланиш рухсатномаси расмийлаштириб берилди.

Парвозлар Boeing-737 ҳаво кемасида амалга оширилади.

457
0