• 12 653 сум
    -58.77
  • 14 822 сум
    -105.71
  • 162 сум
    -0.75
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 653 сум
    -58.77
  • 14 822 сум
    -105.71
  • 162 сум
    -0.75
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 16 декабря 2020

Ўзбекистон ОТМлари энг яхши топ-400 таликка кирди

Ривожланаётган Европа ва Марказий Осиё давлатлари бўйича рейтингга Ўзбекистоннинг бирйўла 4 та олий таълим муассасалари киритилди.

1482
0
UzNews.uz

Quacquarelli Symonds халқаро агентлиги томонидан Ривожланаётган Европа ва Марказий Осиё давлатлари  бўйича 2021 йил учун энг кучли университетлар рейтинги эълон қилинди.   

Ушбу рейтингда Ўзбекистон тарихида илк маротаба бир йўла тўртта олий таълим муассасаси энг кучли университетлар қаторидан ўрин эгаллади.  

Булар: 

•  Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш муҳандислари институти (251-300);

•  Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети (351-400);

•  Самарқанд давлат университети (351-400);

•  Тошкент давлат техника университети (351-400).

"QS халқаро рейтинг агентлиги кучли университетлар рейтингини тузишда уларнинг академик нуфузи (30%), иш берувчилар ўртасидаги нуфузи (20%), ўқитувчилар ва талабалар миқдори мутаносиблиги (10%), профессор-ўқитувчиларнинг илмий фаоллиги (10%), илмий мақолаларнинг ўқилиши, уларга нисбатан берилган иқтибослар сони (5%), хорижий ўқитувчи ва ходимлар (2.5%) ҳамда талабалар (2.5%) улуши ва шу каби бошқа муҳим жиҳатлар асос қилиб олинади", дейилади Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ахборот хизмати хабарида

Кучли ўнталикдан Россия, Эстония, Чехия, Польша давлатлари ОТМлари ўрин олган.

2018 йилда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги QS ва Times Higher Education халқаро рейтинг агентликлари билан республика ОТМларини халқаро рейтингларга киришга тайёрлаш бўйича стратегик шартнома имзолаган.

Эслатиб ўтамиз, Quacquarelli Symonds World University Rankings, Times Higher Education, Academic Ranking of World Universities рейтингида биринчи 1000 ўринни эгаллаган хорижий олий таълим муассасаларида таълим олган фуқаролар учун таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатлар тўғридан-тўғри (махсус синовларсиз) тан олинади ва нострификация қилинади.

1482
0