• 12 634 сум
    -18.98
  • 14 821 сум
    -0.76
  • 162 сум
    0.48
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 634 сум
    -18.98
  • 14 821 сум
    -0.76
  • 162 сум
    0.48
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Погода 1 апреля 13:14

Янги ҳафтада ҳаво ҳарорати +33 даражагача кўтарилади

Синоптиклар апрель ойининг биринчи ҳафтасида кутиладиган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.

263
0
UzNews.uz

Апрель ойининг биринчи кунларида Ўзбекистон ҳудуди бўйича қуруқ 

ва илиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати кўтарилиши давом этади. 

Бугун ва эртага кундузи ҳарорат +22…+27 даражани ташкил этади, иш ҳафтасининг охирига келиб ҳаво +28…+30 даражагача, жанубда ва чўл ҳудудларда +33 даражагача исийди. Бу апрель ойи боши учун бўлган меъёрий қийматлардан +5…+7 даражага юқоридир.

Республиканинг шимоли-ғарбий ҳудудлари – Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятда 1-3 апрель кунлари кундузги ҳарорат +25…+30 даража бўлган қуруқ ва жуда илиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, 4 апрелда эса ҳарорат +5…+7 даражага пасаяди, баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин.

Шамол шарқдан 7-12 м/с тезикда эсади, 3-4 апрель кунлари республика бўйича 15-20 м/с гача кучайиши мумкин.

Бугун Тошкентда ҳаво бироз булутли, вақти-вақти билан ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечалари +10…+15 даража, кундуз кунлари 1-2 апрелда +24…+26 даража, 3-4 апрелда +26…+29 даража бўлади.

263
0