• 11 807 сум
    -18.43
  • 13 430 сум
    -52.89
  • 140 сум
    -0.48
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 807 сум
    -18.43
  • 13 430 сум
    -52.89
  • 140 сум
    -0.48
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Политика 31 марта 2025

Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Хўжанд шаҳрига келди

Аэропортда давлат раҳбарини Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон кутиб олди.

987
0
president.uz

Ўзбекистон раҳбарининг ташрифи шарафига давлат байроқлари кўтарилди. Миллий куй-қўшиқ ва рақслар ижро этилди. Бугун Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистон Президентларининг уч томонлама учрашуви бўлиб ўтади. 

Кун тартибига мувофиқ, дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинади.

Музокаралар якунида Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистон давлат чегараларининг туташ нуқтаси тўғрисидаги шартномани имзолаш режалаштирилган. Президентлар санъат усталари иштирокидаги қўшма концертда ҳам иштирок этадилар.

987
0