• 12 712 сум
    35.36
  • 14 928 сум
    52.94
  • 163 сум
    1.61
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 712 сум
    35.36
  • 14 928 сум
    52.94
  • 163 сум
    1.61
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Спорт 29 марта 23:59

Футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигаси 3-тур учрашувлари бўлиб ўтди

"Пахтакор" мавсумдаги иккинчи мағлубиятини қабул қилиб олди. "Бунëдкор" ўз уйида "Сурхон"ни таслим этди.

286
0
UzPFL

Куни кеча, футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасининг учинчи тур ўйинлари бўлиб ўтди. Ушбу турни "Хоразм" — "Бухоро" ва "Қўқон-1912" — "Шўртан" жамоалари бошлаб берди. Воҳа дербисида "Хоразм" ўз уйида "Бухоро"ни қабул қилди ва йирик 1:4 ҳисобида мағлуб бўлди.

"Қўқон-1912" ва "Шўртан" ўртасидаги учрашувда иккала жамоа ҳам дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолишди ва 1 очко дан бўлишиб олишди.

Суперлиганинг қолган учрашувларида қайд этилган натижалар билан қуйида танишиб чиқишингиз мумкин.

28 март: "Қизилқум" — ОКМК 1:3

28 март: "Навбаҳор" — "Андижон" 2:2

28 март: "Бунёдкор" — "Сурхон" 3:1

29 март: "Насаф" — "Нефтчи" 0:0

29 март: "Машъал" — "Сўғдиёна" 1:0

29 март: "Пахтакор" — "Динамо" 0:1

Суперлига 3-тур учрашувлардан кейин мусобақа жадвали қуйидагича кўриниш олган.

286
0