• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 16 декабря 2020

Истанбулда яна бир Ўзбекистон фуқароси қотиллик қурбони бўлди

Ушбу жиноятни содир қилишда гумонланиб қўлга олинган шахс ҳам ўзбекистонлик эканлиги айтилмоқда.

1511
0
Иллюстрация / haberturk.com

Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги (Туркия) Бош консулхонаси ўзаро жанжал натижасида ўзбекистонлик фуқаронинг вафот этгани ҳақида маълум қилди.

Маълумотларга кўра, 2020 йил 12 декабрь куни Истанбулнинг Чаталжа туманида юзага келган ўзаро жанжал оқибатида Ўзбекистон фуқароси 1986 йилда туғилган Х.Х. жароҳат олиб, вафот этган.

Ушбу жиноятни содир қилишда гумонланиб, Ўзбекистон фуқароси Д.Х. (1993-йилда туғилган) қўлга олинган ва ҳолат юзасидан жиноий иш очилган.

Бош консулхонанинг таъкидлашича, ушбу ҳолат назоратга олинган, марҳумнинг қариндошларига консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатилмоқда ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари билан алоқа  боғланган. Марҳумнинг жасадини 16 декабрь куни Ўзбекистонга юбориш режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Истанбулда ўзбекистонлик йигитни тиланчи пичоқлаб ўлдириб қўйганди.

1511
0