• 11 802 сум
    -7.63
  • 13 528 сум
    -41.81
  • 140 сум
    -0.81
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 802 сум
    -7.63
  • 13 528 сум
    -41.81
  • 140 сум
    -0.81
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Криминал 24 марта 2025

Қорақалпоғистондаги “заправка”лардан бири 3 млрд сўмга яқин табиий газни талон-торож қилди

Мансабдор шахсларга нисбатан жиноят иши қўзғатилган.

989
0

Маълум қилинишича, Қорақалпоғистон Республикаси Қораўзак туманидаги "Қ.М." МЧЖ мансабдор шахслари жамиятга қарашли автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчасининг ўлчов қурилмаларига ташқи таъсир кўрсатиши оқибатида 2,9 млрд сўмлик табиий газни талон-торож қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан жамият мансабдор шахсларига нисбатан ЖКнинг 169-моддаси 4-қисми "а" банди билан жиноят иши қўзғатилган.

"Дастлабки тергов давомида жамият томонидан етказилган зарар тўлиқ ундирилиши таъминланади",- дейилади хабарда.

989
0