• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Экономика 24 марта 2025

Ўзбекистон Францияга Россия орқали уран етказиб беради

Навоиюран ва Қозоғистон TOO Logistic Centre маркази ўртасида 9 миллион евролик тегишли шартнома тузилди.

1180
0
Иллюстрация

“Навоиюран” давлат корхонаси Қозоғистоннинг TOO Logistic Centre компанияси билан табиий уранни Россия орқали Франциягаа еткизиш бўйича шартнома имзолади, деб хабар беради Ўзбекистон товар-хом ашё биржаси.

Шартномага кўра, компания Санкт-Петербург портидан Франция жанубидаги Малвези шаҳрига 500 та контейнер олиб боради. Юкнинг умумий ҳажми 6000 тоннагача. Шартнома суммаси 9 миллион евро.

Ташиш 2026 йилнинг биринчи чораги охиригача амалга оширилади. Ҳар бир жўнатиш Санкт-Петербург портида жўнатилган кундан бошлаб 15 кундан ошмаслиги керак.

Талаблар қаторида MAGATE томонидан қабул қилинган Радиоактив материалларни хавфсиз ташиш қоидаларига мувофиқ юкни белгиланган манзилга хавфсиз етказиб бериш ҳам бор.

1180
0