• 12 254 сум
    -30.89
  • 14 516 сум
    1.49
  • 148 сум
    -0.73
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 254 сум
    -30.89
  • 14 516 сум
    1.49
  • 148 сум
    -0.73
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Политика 24 марта 09:45

Ўзбекистон 159-давлат билан дипломатик муносабатлар ўрнатди

Ўзбекистон ва Науру ўртасида Қўшма коммюнике имзоланди.

517
0

Нью-Йорк шаҳрида Ўзбекистон ва Науру ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатиш тўғрисидаги Қўшма коммюнике имзоланди. Бу ҳақда "Дунё" АА хабар қилди.

Икки мамлакат ҳукуматлари номидан ҳужжатни Ўзбекистоннинг БМТдаги доимий вакили Улуғбек Лапасов ва Наурунинг БМТдаги доимий вакили Лара Эраб Даниел имзолади.

Томонлар халқаро ташкилотлар, жумладан, БМТ ва унинг ихтисослашган муассасалари доирасида қўшма ҳамкорликни кучайтиришга тайёр эканликларини билдирдилар.

Сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳаларда ҳамкорликнинг ўзаро манфаатли йўналишларини топиш учун икки томонлама алоқаларни фаоллаштириш бўйича келишувга эришилди.

Эслатиб ўтамиз, Науру Республикаси Ўзбекистон билан дипломатик муносабатлар ўрнатган 159-давлат бўлди.

517
0