• 11 825 сум
    -5.47
  • 13 483 сум
    32.8
  • 140 сум
    1.07
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 825 сум
    -5.47
  • 13 483 сум
    32.8
  • 140 сум
    1.07
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 19 марта 2025

Ўзгидромет Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида қор кўчкиси хавфидан огоҳлантирмоқда

Яқин кунларда республиканинг олти вилоятининг тоғли ҳудудларида қор кўчкиси кутилмоқда.

934
0
t.me/qamchiqavtoyol

2025 йил 20-25 март кунлари кутилаётган ёғингарчилик ҳамда ҳаво ҳароратининг ўзгариши сабабли республиканинг тоғли ҳудудларида, жумладан:

— Қашқадарё вилояти: Деҳқонобод, Китоб, Қамаши, Шаҳрисабз туманларида;
— Сурхондарё вилояти: Бойсун, Қумқўрғон, Сариосиё, Узун туманларида;
— Самарқанд вилояти: Нуробод, Қўшработ, Самарқанд, Ургут туманларида;
— Жиззах вилояти: Бахмал, Зомин туманларида;
— Тошкент вилояти: Бўстонлиқ, Оҳангарон ва Паркент туманлари (Чотқол тизмасининг тоғлари);
— Наманган вилояти Поп туманида қор кўчиш хавфи эълон қилинади.

Тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқаролар, дам олувчилар ҳамда тоғли ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан эҳтиёткорлик чораларини кўришларини сўралмоқда.

934
0