• 12 558 сум
    -34.15
  • 14 809 сум
    -12.57
  • 159 сум
    -0.74
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 558 сум
    -34.15
  • 14 809 сум
    -12.57
  • 159 сум
    -0.74
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Спорт 18 марта 17:38

Абдуқодир Ҳусановнинг трансфер нархи 23 млн еврога қимматлашди

Янги трансфер нархи бўйича Абдуқодир Ҳусанов дунёдаги энг қиммат футболчи сифатида 199 ўринга кўтарилди.

456
0
Getty Images

Англиянинг "Манчестер Сити" клуби ва Ўзбекистон МТЖ футболчиси Абдуқодир Ҳусановнинг трансфер 35 млн еврога кўтарилганини "Transfermarkt" портали маълум қилди. Ҳимоячининг бундан аввалги трансфер нархи 12 млн евро деб баҳоланган эди.

Ҳусановнинг бозор қийматининг икки баравардан кўпроқ тез ўсиши бир вақтнинг ўзида бир нечта омиллар билан боғлиқ. Асосий омил: трансфер суммаси юқори - "Манчестер Сити" Ҳусановни 40 млн евро эвазига ўз сафига қўшиб олди, яна 10 млн евро "Ланс"га бонус сифатида тўланиши мумкин.

Айни дамда Абдуқодир Ҳусанов янги трансфер нархи бўйича дунёдаги энг қиммат ўйинчи сифатида 199 ўринда, АПЛда энг қиммат ўйинчи сифатида 90 ўринда, "Манчестер Сити"да энг қиммат футболчи сифатида 12 ўринда, Ўзбекистонда 1 ўринда, дунё бўйича энг қиммат марказий ҳимоячи сифатида 39 ўринда ва 2004 йилда таваллуд топган энг қиммат футболчилар орасида 10 ўринни эгаллади.

456
0