• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Происшествия 18 марта 2025

Тошкентда Lacetti каналга тушиб кетди — видео

Автомашина ҳайдовчиси ва 3 нафар йўловчи ўз ҳаракатлари билан сувдан қуруқликка чиқиб олган.

1024
0
Видеодан кадр

ФВВ Матбуот хабарининг маълум қилишича, қутқарувчилари томонидан каналга тушиб кетган автомашина чиқариб олинди. Ҳодиса оқибатида вафот этган ва тан жароҳати олганлар йўқ.

Кеча, 17 март куни соат 19:40 атрофида Миробод тумани А.Фитрат кўчасидан оқиб ўтувчи "Қорасув" каналига Lacetti автомашинаси тушиб кетди.

Воқеа жойига ФВВ қутқарувчилари зудлик билан етиб бориб, махсус техника ва асбоб-анжомлар ёрдамида автомобиль каналдан чиқариб олинди.

Маълум бўлишича ҳайдовчининг эҳтиётсизлиги натижасида автомобиль каналга тушиб кетган. Автомобилда ҳайдовчи билан бирга 3 нафар йўловчи бўлган. Ҳайдовчи ва йўловчилар ўз ҳаракатлари билан сувдан қуруқликка чиқиб олган.

1024
0