• 12 634 сум
    -18.98
  • 14 821 сум
    -0.76
  • 162 сум
    0.48
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 634 сум
    -18.98
  • 14 821 сум
    -0.76
  • 162 сум
    0.48
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Назначения 17 марта 09:44

Тошкент вилоятида Isuzu ва юк автомобили тўқнашиши оқибатида икки киши ҳалок бўлди

Юк машинаси ҳайдовчиси рулда ухлаб қолган ва қарама-қарши йўналишга чиқиб кетган. Оқибатда, ЙТҲ юз берган.

276
0
Тошкент вилояти ИИББ

Тошкент вилояти ИИБ хабарига кўра, бугун, 17 март куни соат 06:30 ларда Пискент тумани ҳудудидан ўтган “Тошкент -Бекобод“ автомобиль йўлида ҳаракатланиб кетаётган юк машинаси (дастлабки маълумотга кўра ҳайдовчиси ухлаб қолиши натижасида) қарама-қарши йўналишга чиқиб кетган. 

Натижада, Isuzu автомобили билан тўқнашиб йўл транспорт ҳодисаси содир бўлган.

Ҳодисада юк транспорт воситаси ҳайдовчиси ва бир нафар йўловчиси олган тан жароҳатлари сабабли воқеа жойида вафот этган.

"Зудлик билан воқеа жойига Тошкент вилояти ССБ малакали тиббий ходимлари, вилоят ИИББ, ФВБ ва бошқа ташкилот масъуллари жалб этилиб, ЙТҲнинг барча иштирокчиларига биринчи тиббий ёрдам кўрсатилди ва шифохонага етказилди. Воқеа юзасидан қўшимча ўрганиш ва зарурий чора-тадбирлар кўрилмоқда", - дейилади хабарда.

276
0