• 12 634 сум
    -18.98
  • 14 821 сум
    -0.76
  • 162 сум
    0.48
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 634 сум
    -18.98
  • 14 821 сум
    -0.76
  • 162 сум
    0.48
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Криминал 13 марта 10:50

Бухоро аэропортида тарихий заргарлик буюмлари, кўкрак нишонлари ва тангаларни олиб чиқиб кетмоқчи бўлган шахс ушланди

Фуқаро умумий қиймати 165 млн сўм бўлган заргарлик буюмларини божхона ходимининг оғзаки сўровида маълум қилмасдан ва йўловчи божхона декларациясида қайд этмасдан Россияга олиб чиқиб кетмоқчи бўлган.

231
0
t.me/buxorobojxona

"Бухоро аэропорти" чегара божхона пости ва Авиация хавфсизлиги хизмати ходимларининг ўзаро ҳамкорлигида қимматбаҳо металлардан ясалган заргарлик буюмлари ҳамда маданий бойликларни ноқонуний равишда хорижга олиб чиқмоқчи бўлган шахс ушланди. Бу ҳақда Бухоро вилояти божхона бошқармаси Матбуот хизмати хабар берди.

Аниқланишича, "Бухоро – Санкт-Петербург" йўналишидаги авиарейс орқали хорижга учиб кетмоқчи бўлган фуқаро умумий қиймати 165 миллион сўм бўлган заргарлик буюмларини божхона ходимининг оғзаки сўровида маълум қилмаган ва йўловчи божхона декларациясида қайд этмаган.

Олиб чиқиш меъёридан ортиқча бўлган жами 37 дона, оғирлиги 226,04 грамм бўлган заргарлик буюмлари ҳамда тарихий аҳамиятга эга 16 дона кўкрак нишонлари ва тангалар аниқланиб, ашё далил сифатида вақтинча сақловга олинди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан тегишли тартибда иш олиб борилмоқда.

231
0