• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Культура 11 марта 2025

Самарқандда ХIХ-XX асрларга оид масжидлар бузиб ташланди, зарар 46 млрд сўмдан ошди

Бош прокуратура мазкур ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилганини маълум қилди.

2444
0
Бош прокуратура

Прокуратура органлари томонидан Маданий мерос агентлиги билан ҳамкорликда ўтказилган назорат тадбирлари давомида Самарқанд вилоятида тарихий масжидларни бузиш ҳолатлари аниқланиб, обидаларга жами 46,8 млрд сўмлик зарар етказилган.

Жумладан, Каттақўрғон ва Ургут туманларида ХIХ-XX асрларга оид учта тарихий масжид: "Қўшоқ ота" масжиди (зарар миқдори - 19,6 млрд сўм), "Аҳмад Яссавий" ва "Хўжа Ўринбой" (17 млрд сўм) масжидлари бузиб ташланган.

Бундан ташқари, Самарқанд туманидаги "Қулба" меъморий ёдгорлиги ноқонуний таъмирлангани оқибатида 10,2 млрд сўм зарар етказилган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан жиноят ишлари қўзғатилган.

2444
0