• 12 677 сум
    70
  • 14 875 сум
    25.4
  • 161 сум
    1.17
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 677 сум
    70
  • 14 875 сум
    25.4
  • 161 сум
    1.17
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 17 декабря 2020

ФҲДЁда кўрсатиладиган хизматларни онлайн тўлаш имконияти яратилди

Бунда фуқаро фойдаланилган хизмат учун тўланадиган маблағ ҳақида SMS-хабар олади.

1040
0
UzNews.uz

Эндиликда, ФҲДЁ бўлимларида фойдаланилган хизмат учун тўланадиган маблағ ҳақида телефонга SMS-хабар юборилади. Бу ҳақда  Давлат хизматлари агентлиги Матбуот хизмати хабар берди.  

Қайд этилишича, ушбу қулайлик ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари ва мурожаат этувчилар томонидан кўп маротаба таклиф этилган.

Хабарда амалга оширилиши керак бўлган тўловнинг инвойс рақами ва белгиланган миқдори кўрсатилган бўлади.

SMS-хабар ҳуқуқий хизматни олганда кўрсатилган мобил телефон рақамига юборилади.

Мазкур қулайлик, юзага келиши мумкин бўлган коррупция ҳолатларини олдини олади ва давлат хизматлари тизимини янада шаффоф бўлишини таъминлайди.

Кўрсатиладиган хизматлар учун тўловларни Ўзбекистонда мавжуд барча электрон тўлов тизимлари орқали амалга ошириш мумкин бўлади.

Аввалроқ, ФҲДЁларда 6 та ҳужжатни расмийлаштириш имконияти яратилганди.

1040
0