• 12 634 сум
    -18.98
  • 14 821 сум
    -0.76
  • 162 сум
    0.48
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 634 сум
    -18.98
  • 14 821 сум
    -0.76
  • 162 сум
    0.48
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Происшествия 6 марта 12:04

Жанубий Кореяда қирувчи самолётлар турар-жой биносига бомба ташлади

Жанговар отишма машғулотларида қатнашган KF-16 қирувчи самолётлари Пхочхондаги полигон ташқарисида ҳар бири тўрттадан МК-82 бомбаларини ташлаган.

435
0
Republic of Korea Armed Forces

Жанубий Кореянинг Пхочхон шаҳрида машғулотлар пайтида тинч аҳоли яшайдиган турар-жой биносига фавқулодда бомба тушди, дея хабар бермоқда Yonhap агентлиги.

"Расмийлар маҳаллий вақт билан соат 10:00 атрофида Сеулдан тахминан 43 км шимолда жойлашган шаҳардаги турар-жой биносига снаряд тушгани, бунинг оқибатида бир нечта бино вайрон бўлгани ҳамда 15 киши, жумладан, икки аскар ва икки хорижлик жабрланган ҳақида хабар келиб тушганини маълум қилди," - дейилади хабарда.

Қайд этилишича, маҳаллий аҳолини эвакуация қилиш бўйича буйруқ берилган. Расмийлар воқеа тафсилотларини ўрганишни бошлади.

Икки нафар фуқаро оғир тан жароҳати олиб, шифохонага етказилган, бироқ уларнинг тан жароҳатлари ҳаёт учун хавфли эмаслиги таъкидланган. Яна 8 нафар жабрланувчи енгил тан жароҳати билан шифохоналарга етказилган. Саккизта бино, жумладан, черков, шунингдек, юк машинаси шикастланган.

Ҳарбий вакилларнинг сўзларига кўра, жанговар отишма машғулотларида қатнашган KF-16 қирувчи самолётлари маҳаллий вақт билан соат 10:04 да Пхочхондаги полигон ташқарисида ҳар бири тўрттадан МК-82 бомбаларини "штатсиз" ташлаган, дейилади хабарда.

435
0