АҚШ президенти Дональд Трамп савдо урушини кучайтираётгани учун Хитой АҚШ билан ҳар қандай можарода "охиригача курашишга" тайёр, эканлигини билдирди, дея хабар бермоқда СNN нашри.
"Агар уруш АҚШ хоҳлаган нарса бўлса, хоҳ у тариф, савдо ёки бошқа турдаги уруш бўлсин, биз охиригача курашишга тайёрмиз," - дейилади дипломатик ваколатхонанинг Х ижтимоий тармоғида.
Хитой элчихонаси, шунингдек, агар Қўшма Штатлар фентанил билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилмоқчи бўлса, Вашингтон учун тўғри қарор Пекин билан тенг ҳуқуқли маслаҳатлашувлар ўтказиш бўлишини таъкидлади.
Эслатиб ўтамиз, АҚШ президенти Дональд Трамп 4 март куни Хитойдан келадиган товарларга импорт божларини 10 фоиздан 20 фоизгача икки баравар оширди ва Пекинни гиёҳванд моддалар савдосига қарши курашишга қодир эмасликда айблади.
Унга кўра, Хитой ҳукуматининг АҚШга опиоидлар, жумладан фентанилнинг барқарор оқимини тўхтатиш бўйича чоралар кўришга қодир эмаслиги ғайриоддий таҳдид бўлиб, унинг манбаи асосан АҚШдан ташқарида жойлашган.