• 12 345 сум
    -82.22
  • 14 501 сум
    -65.52
  • 150 сум
    2.74
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 345 сум
    -82.22
  • 14 501 сум
    -65.52
  • 150 сум
    2.74
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Спорт 28 февраля 11:45

Қиличбозлик бўйича Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси тенгсиз бўлди

Сабля йўналиши бўйича ўзбекистонлик йигитлар мусобақада Малайзия, Сингапур, Гонконг ва Қозоғистонни мағлубиятга учратди.

254
0
МОҚ

Кувайтда ўтаётган қиличбозлик бўйича ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида ўзбекистонлик саблячи йигитлар жамоавий дастурда олтин медалларни қўлга киритишди. Бу ҳақда Ўзбекистон МОҚ Матбуот хизмати хабар берди.

Исламбек Абдазов, Сардор Абдукаримбеков, Муса Аймуратов ва Зуҳриддин Қодировдан иборат Ўзбекистон терма жамоаси Малайзия, Сингапур, Гонконг ва финалда Қозоғистонни мағлубиятга учратиб, олтин медалга сазовор бўлишди.

254
0