• 12 634 сум
    -18.98
  • 14 821 сум
    -0.76
  • 162 сум
    0.48
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 634 сум
    -18.98
  • 14 821 сум
    -0.76
  • 162 сум
    0.48
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Реклама 26 февраля 09:00

Uzcosmos ва Uzum Guhem космик лагерига йўлланма совға қилмоқда

"Ёш муҳандис" республика танлови 25 февраль куни бошланади.

627
0

Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги Uzcosmos космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлиги Uzum экотизими билан ҳамкорликда бутун мамлакат бўйлаб ёшларнинг муҳандислик ғоялари танловини эълон қилади.

Танловда 12 ёшдан 20 ёшгача бўлган мактаб ўқувчилари ва талабалар иштирок этишлари мумкин. Иштирок этиш учун ариза маиший ёки ижтимоий муаммоларни ҳал қилишга ёрдам берадиган муҳандислик лойиҳасининг тавсифини ўз ичига олиши керак — бу қариялар учун робот ёрдамчилари, чиқиндиларни саралаш роботлари, пойабзал тозаловчи роботлар ва бошқа энг дадил концепциялар бўлиши мумкин. Баҳолашнинг асосий мезонлари ижтимоий ва экологик аҳамияти, шунингдек, лойиҳани амалга ошириш имконияти бўлади. Танлов ҳакамлар ҳайъати таркибига Uzcosmos, Рақамли технологиялар вазирлиги ва Uzum экспертлари киради.

17 май куни Ўзбекистон Рақамли технологиялар вазирлигида ғолиблар асарлари кўргазмаси ва тақдирлаш маросими бўлиб ўтади.

''Ҳар бир йирик компания ва буюк ихтиро бир пайтлар лойиҳа бўлган ва биз ишонамизки, бутун мамлакатдан келган йигит-қизлар учун бу танлов ўз орзуларини амалга оширишда муҳим қадам бўлади — хоҳ у ўз бизнеси бўлсин, хоҳ ихтиро. Ўзбекистонда кўплаб иқтидорли ёшлар бор ва биз мамлакат келажагини қурадиган бўлажак муҳандисларни қўллаб-қувватлашдан мамнунмиз", - дейди Uzum операцион директори Роман Лаврентев. 

Туркий давлатлар ташкилотига аъзо мамлакатларнинг космик агентликлари билан ҳамкорликда ташкил этилган халқаро лойиҳада 2023 йилдан буён иштирок этиб келмоқдамиз. Албатта, бу каби тадбирлар космик соҳада истеъдодлар базасини яратиш, уларнинг тажрибасини ошириш, ёшларни соҳадаги энг сўнгги ечимлар билан мунтазам таништириб боришга кўп жиҳатдан хизмат қилади. Агентлик бу соҳадаги фаол йигит-қизларни қўллаб-қувватлашга доим тайёр, — деди Uzcosmos директори Шуҳрат Қодиров.

Ғолибларни танлов ташкилотчилари томонидан турли совғалари кутмоқда. Шунингдек, мактаб ўқувчилари ўртасида "Энг креатив лойиҳа" номинацияси ҳам кўзда тутилган.

Ғолиб иштирокчи ёки жамоа махсус соврин — Guhem халқаро космик марказига саёҳатга йўлланма олади.  Европадаги энг йирик ва дунёдаги энг яхши бешталикка кирувчи ушбу марказда ёшлар астрономия, физика, биология, кимё ва бошқа фанлар бўйича янги билимларга эга бўлишлари мумкин. Ўқувчилар космик йўлдошларни моделлаштириш, авиация тизимлари билан танишадилар ва космик моделлаштиришда иштирок этадилар.

Танловда иштирок этиш учун ушбу сайт орқали ариза топшириш керак: лойиҳа тавсифини бириктирилади ва қисқа видеони юборилади.

Иштирок этиш учун аризалар 30 мартгача қабул қилинади.

Реклама ҳуқуқлари асосида

627
0