• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Политика 24 февраля 2025

Покистон Бош вазири Ўзбекистонга расмий ташриф билан келади

Шаҳбоз Шарифнинг Ўзбекистонда икки кунлик бўлиши дастури эълон қилинди.

954
0
president.uz

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Покистон Ислом Республикаси Бош вазири Шаҳбоз Шариф 25-26 февраль кунлари расмий ташриф билан мамлакатимизда бўлади. Бу ҳақда президент Матбуот хизмати хабар қилди. 

Бўлажак олий даражадаги музокаралар кун тартибидан Ўзбекистон-Покистон стратегик шериклик ва кўп қиррали ҳамкорлик муносабатларини янада ривожлантириш ва кенгайтириш масалалари ўрин олган.

Ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини ошириш, транспорт боғлиқлигини кучайтириш ва транзит салоҳиятини рўёбга чиқариш, енгил ва чарм саноати, қишлоқ хўжалиги, фармацевтика, электротехника ва иқтисодиётнинг бошқа тармоқларида кооперация лойиҳаларини илгари суриш борасидаги қўшма режалар диққат марказида бўлади.

Маданий-гуманитар ва туризм алоқаларини фаоллаштириш масалалари ҳам кўриб чиқилади. Халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан фикр алмашилади.

Саммит якунида Қўшма декларация ва қатор икки томонлама ҳужжатлар қабул қилиниши режалаштирилган.

Ташрифнинг ишбилармонлик дастури доирасида етакчилар Ўзбекистон-Покистон қўшма бизнес форумида ҳам иштирок этадилар.

954
0