• 11 821 сум
    14.21
  • 13 419 сум
    -11.03
  • 140 сум
    0.58
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 821 сум
    14.21
  • 13 419 сум
    -11.03
  • 140 сум
    0.58
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Спорт 23 февраля 2025

U-20 Осиё Кубоги. Ўзбекистонлик ёшлар мусобақани тарк этишди

Жанубий Корея терма жамоаси Ўзбекистонни мағлуб қилди ва Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди.

968
0
ЎФА

Бугун, 23 февраль куни 20 ёшгача бўлган ёшлар ўртасида Осиё кубоги чорак финал учрашуви бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон терма жамоаси Жанубий Корея қарши майдонга чиқди. 

Учрашувнинг 2-дақиқасида Муҳаммадали Ўринбоев пенальтидан унумли фойдалана олмади. 18-дақиқада эса Асилбек Жумаев гол урди ва ҳисобни очди.  Шундан сўнг, кореяликлар кетма-кет учта гол уриб олдинга чиқиб олишди. 

Ўйиннинг сўнгги дақиқаларида ўзбекистонлик ёшлар камбэк қилиб, ҳисобни тенглаштиришди.

Қўшимча бўлимларда гол урилмади ва навбат пенальтилар сериясига етиб келди. Унда Жанубий Корея терма жамоаси ғолиб бўлди ва Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди.

968
0