• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Политика 21 февраля 2025

Шавкат Мирзиёев ва Россия президенти Владимир Путин билан телефонда гаплашди

Икки раҳбарлар икки мамлакат ўртасидаги шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлашнинг долзарб масалаларини муҳокама қилдилар.

894
0
kremlin.ru

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Россия президенти Владимир Путин 21 февраль куни бўлиб ўтган телефон орқали мулоқотда Ўзбекистон билан Россия ўртасидаги кенг қамровли стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлашнинг долзарб масалаларини муҳокама қилдилар, дея хабар бермоқда Ўзбекистон президенти Матбуот хизмати. 

Россия президентининг ўтган йил май ойидаги Ўзбекистонга давлат ташрифи давомида эришилган келишувларни етакчилар томонидан тасдиқланган "йўл харитаси"га мувофиқ амалга ошириш натижалари кўриб чиқилди.

Турли даражаларда фаол давом этаётган самарали мулоқот ва алмашинувлар юксак баҳоланди. Савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликдаги асосий кўрсаткичларнинг ўсиш суръатини таъминлаш, шунингдек, икки мамлакат ҳудудларида саноат кооперацияси лойиҳаларини қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилди.

Гуманитар ҳамкорлик, энг аввало, маданият, санъат, фан, таълим, шу жумладан муҳандис кадрларни тайёрлаш, соғлиқни сақлаш ва спорт соҳаларида кенгайиб бораётгани катта мамнуният билан қайд этилди.

Ўзбекистон ва Россия етакчилари халқаро кун тартибидаги масалалар юзасидан ҳам фикр алмашиб, бўлажак тадбирлар режасини муҳокама қилдилар.

894
0