• 12 137 сум
    14.85
  • 14 192 сум
    4.03
  • 160 сум
    3.6
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 137 сум
    14.85
  • 14 192 сум
    4.03
  • 160 сум
    3.6
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 18 декабря 2020

Антимонопол қўмитанинг апелляция шикояти қаноатлантирилмади

Бугун Тошкент шаҳар маъмурий суди UzAuto Motors АЖ ва МҚКҚ ўртасидаги суд бўйича апелляция шикоятини мазмунан кўриб чиқди.

1179
0
МҚКҚ, UzAuto Motors логотипи

Олий суд хабарига кўра, бугун, 18 декабрь куни Тошкент шаҳар маъмурий суди Монополияга қарши курашиш қўмитасининг апелляция шикоятини мазмунан кўриб чиқди.  

Ушбу суд мажлисида жавобгар вакиллари томонидан апелляция шикоятига қўшимча тақдим этилиб, тарафлар ўртасида муҳокама қилиниб иш юритувига қабул қилинди.

UzAuto Motors АЖ вакилларининг жавобгар томонидан келтирилган апелляция шикояти юзасидан эътирозлари тингланди.

Апелляция судлов ҳайъати тарафларнинг тушунтиришлари ва прокурорнинг фикрини эшитиб, ишни кўриш натижаси бўйича қарор қабул қилди.

Қарорга кўра биринчи инстанция судининг 2020 йил 30 октябрдаги ҳал қилув қарори ва хусусий ажрими ўзгаришсиз, келтирилган апелляция шикояти қаноатлантирилмасдан қолдирилди.

Шунингдек, судлов ҳайъати ишни кўришда тараф сифатида “Azimavtomotive” МЧЖ ва истеъмолчиларни учинчи шахс сифатида жалб этиш тўғрисидаги илтимосномани рад этилганлигини эълон қилди.

Суднинг қарори эълон қилинганидан сўнг, тарафларга нима сабабдан судлов ҳайъати ушбу хулосага келганлиги ва қарорга нисбатан шикоят бериш муддати ва тартиби тўғрисида тушунтириш берилди.

Аввалроқ, Монополияга қарши курашиш қўмитаси раиси биринчи ўринбосари UzAuto Motors АЖни судда ютиш мумкинлигини, бироқ бу натижа бермаслигини айтганди.

1179
0