Жорий йилнинг 15 февраль куни Ҳиндистон пойтахти Деҳли шаҳридаги темир йўл станциясида 20 га яқин одам ҳалок бўлди, дея хабар бермоқда The Guardian нашри.
Ҳалок бўлганлар орасида ўн нафар аёл ва уч нафар бола бор. Яна 11 киши турли тан жароҳатлари олган.
Станциядаги фожиага дунёдаги энг йирик диний маросим сабаб бўлган, яъни одамлар Кумбха Мелага кетаётган поездларга чиқишга уринаётганда содир бўлган. Ҳар 12 йилда байрам шимолий Праяграж шаҳрига ўн миллионлаб диндор ҳиндларни жалб қилади.
Январь ойи охирида худди шу байрам сабабли 30 га яқин одам тиқилинчда ҳалок бўлган эди. Ўшанда бир неча миллион диндорлар ювиниш маросимини ўтказиш учун Ҳиндистон шимолида жойлашган Ганг ва Ямуна дарёларининг қўшилиш жойига келган вақтда фожиа содир бўлган.