Адлия вазири Русланбек Давлетов бугун бўлиб ўтаётган Сенатнинг ялпи мажлисида фармацевтика соҳасидаги муаммолар ҳақида тўхталиб ўтди.
Вазир мазкур соҳа фаолияти борасида муносабат билдирар экан, 230 миллион долларлик 300 миллионга яқин антибиотик воситалари Ўзбекистонга импорт қилинганини таъкидлаб ўтди.
– Ўзбекистон дунё бўйича энг кўп антибиотик қабул қилувчи давлатлар ўртасидаги “топ 20”талигига киряпти. Таъбир жоиз бўлса, фармацевтика ва соғлиқни сақлаш соҳаларининг тил бириктируви натижасида халқимиз антибиотикка “ўтириб” қоляпти.
Ўйлайманки, бу борада қаттиқ курашни олиб боришимиз керак. Чунки бунчалик антибиотик истеъмоли халқимиз саломатлигига таъсир қилади. Кузатувларга кўра, антибиотик истеъмоли 50-60 фоизни ташкил қилмоқда, - деди Адлия вазири.