Афғонистон шимолидаги банк портлаши оқибатида беш киши ҳалок бўлди, дея хабар бермоқда Афғонистоннинг Shamshad нашри.
Қайд этилишича, ҳодиса маҳаллий вақт билан соат 8:30 да содир бўлган. Маълумотларга кўра, портлаш Қундуз вилоятида давлат хизматчилари маош олиш учун Кабул банкига йиғилганда содир бўлган. Портлаш оқибатида беш киши ҳалок бўлди, яна етти киши яраланди.
Полиция бу ҳолатни теракт дея маълум қилди.