• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 10 февраля 2025

ДХХ ва ИИВ Ўзбекистонда СПА салон ва массажхоналарда “Орият” кенг кўламли тадбирини ўтказди — видео

ОИВ (ОИТС) каби касалликлар бўйича ўтказилган рейда 250 нафарга яқин шахс жавобгарликка тортилди.

1007
0
Видеодан кадр

Маълум қилинишича, ДХХ ҳамда ИИВ тузилмалари томонидан 7 февраль куни ўтказилган “Орият” кенг кўламли тезкор-профилактик тадбирлари ўтказилган. Тадбир давомида ахлоқ ва соғлиққа қарши қаратилган жиноятларни аниқлаш, ОИВ (ОИТС) ва бошқа турдаги юқумли, тери-таносил касалликларининг тарқалишини олдини олиш мақсадида сауналар, СПА салонлар, массажхоналар, караоке барлар, меҳмонхоналар, хостеллар, тунги клублар ва бошқа жамоат жойларида ҳамкорликдаги тадбирлар олиб борилган

Тадбирлар доирасида 340 та объект текширилиб, аҳоли саломатлигига хавф солиши мумкин бўлган 2 957 нафар шахслар билан тушунтириш ишлари олиб борилган ва мобил тарзда шифокор кўригидан ўтказилиб, тегишли тиббий хулосалар олинган

Аниқланган ҳолатлар бўйича қўзғатилган 93 та жиноят ишлари доирасида 94 нафар шахслар жиноий жавобгарликка тортилган. 153 нафар шахслар маъмурий жавобгарликка тортилиб, 1 920 нафар шахслар билан профилактик суҳбатлар ўтказилди ҳамда уларнинг 766 нафари расмий огоҳлантирилган.

1007
0