• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 4 февраля 2025

Тошкентга янги 3 та замонавий метро поездлари олиб келинди

Поездлар 7-10 кун давомида техник синовдан ўтказилиб, сўнгра хизмат кўрсатиш учун йўналишларга чиқарилади.

626
0

Бугун, 4 февраль куни Тошкент метрополитени vagon паркига яна янги 3 та замонавий метро поездлари олиб келинди. Бу ҳақда "Тошкент метрополитени" ДУК матбуот хизмати хабар қилди.

Маълум қилинишича, ушбу ҳаракат таркиблари белгиланган йўриқномага асосан, 7-10 кун давомида техник синовдан ўтказилиб, сўнгра хизмат кўрсатиш учун йўналишларга чиқарилади.

Таъкидланишича, жорий йилнинг февраль ойи давомида яна шу турдаги 3 та метро поездлари олиб келиниши режаланган.

"Метро вагон паркларини янгилаш ва белгиланган вақт интервалларини янада қисқартишга эришиш мақсад қилинган",- дейилади хабарда.


626
0