• 12 706 сум
    59.23
  • 14 704 сум
    243.07
  • 159 сум
    -1.68
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 706 сум
    59.23
  • 14 704 сум
    243.07
  • 159 сум
    -1.68
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 19 декабря 2020

Коррупцияга оид ишларни кўришда аноним хатлар ҳам асос бўлиши мумкин

Бу борада “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги қонунга тегишли ўзгартиришлар киритилмоқда.

885
0
Видеодан кадр

Бош прокуратура “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритишга оид қонун лойиҳасини эълон қилди.

Унга кўра, мазкур қонун лойиҳаси билан коррупцион жиноятларни кўриш учун аноним хатлар ҳам асос бўлиши мумкин.

Яъни, келгусида коррупцияга қарши ваколатли органлар — Бош прокуратура, Давлат хавфсизлик хизмати, Ички ишлар вазирлиги жисмоний ва юридик шахсларнинг коррупция фактларига доир мурожаатлари, шу жумладан аноним мурожаатларини кўриб чиқади.

Шунингдек, ҳужжатнинг 26-моддаси биринчи қисмига ҳам ўзгартириш киритилади. Унга кўра, давлат органларининг ходимлари уларга пора беришга уриниш билан боғлиқ ҳоллар тўғрисида, шунингдек давлат органларининг бошқа ходимлари томонидан пора олиш билан боғлиқ фактлар ҳақида ўз раҳбарини ёхуд ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларни ёзма равишда хабардор этиши шарт (амалдаги тартибда хабардор қилишнинг тури белгиланмаган).

885
0