• 12 179 сум
    49.84
  • 14 053 сум
    84.2
  • 147 сум
    -1.45
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 179 сум
    49.84
  • 14 053 сум
    84.2
  • 147 сум
    -1.45
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Происшествия 3 февраля 2025

Туркияда юк машинаси кўприкдан қулаб тушиши оқибатида уч киши ҳалок бўлди

Ушбу ЙТҲ натижасида ҳалок бўлганлардан ташқари 22 киши турли даражада тан жароҳати олган.

543
0
ntv.com.tr

Туркиянинг жануби-шарқий қисмидаги Шанлиурфа шаҳрида юк машинаси автомобиллар билан тўқнашиши оқибатида кўприкдан қулаб тушди. Ушбу ЙТҲ натижасида уч киши ҳалок бўлди, йигирмадан ортиқ киши яраланди, деб хабар берди NTV телеканали.

"Шанлиурф шаҳрининг Бирчиқ туманида тормоз тизими ишдан чиққан юк машинаси олдинда ҳаракатланиб кетаётган автомобилларни уриб юбориши оқибатида улар билан бирга кўприкдан қулаб тушди. Ҳодиса оқибатида 3 киши ҳалок бўлди, 22 киши яраланди," - дейилади хабарда.

Маҳаллий ҳокимият маълумотларига кўра, ЙТҲда ҳалок бўлганлар ва жабрланганлар Туркия фуқаролари.

543
0