• 12 758 сум
    -19.76
  • 14 820 сум
    -111.12
  • 163 сум
    -0.67
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 758 сум
    -19.76
  • 14 820 сум
    -111.12
  • 163 сум
    -0.67
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Политика 31 января 11:25

Парламентлараро Иттиффоқнинг 150-Ассамблеясига тарихда илк бор Ўзбекистон мезбонлик қилади

Ассамблеяда аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш ва камбағалликни қисқартириш, инсон ҳуқуқлари, қонун устуворлиги, гендер тенглиги ва илм-фан каби долзарб масалалар муҳокама қилинади.

226
0
senat.uz

Жорий йилнинг 5-9 апрель кунлари 190 та мамлакатни бирлаштирган Парламентлараро Иттиффоқнинг энг йирик халқаро тадбири – 150-юбилей Ассамблеясига Ўзбекистон мезбонлик қилади.

Бундай тадбир Марказий Осиё давлатлари тарихида илк бор Ўзбекистонда ўтказилмоқда.

"Ижтимоий тараққиёт ва адолат учун парламент ҳаракати" мавзусида ўтказиладиган Ассамблеянинг туркум йиғилишларида бутун дунё парламент делегатсиялари томонидан:

— Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш ва камбағалликни қисқартириш;
— Қонун устуворлигини таъминлаш;
— Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш;
— Гендер тенгликни таъминлаш;
— Илм-фан, технологияни ривожлантириш ва ёшларни қўллаб-қувватлаш каби долзарб масалар муҳокама қилинади.

"Биз Ўзбекистонга ташриф буюрадиган ҳамкасбларимиз билан кун тартибидаги барча масалалар юзасидан очиқ мулоқот ўтказамиз ва манфаатли ҳамкорликни янада мустаҳкамлаймиз," - деди Сенат раиси Танзила Нарбаева.

226
0