• 12 695 сум
    40.84
  • 14 879 сум
    60.51
  • 162 сум
    0.42
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 695 сум
    40.84
  • 14 879 сум
    60.51
  • 162 сум
    0.42
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 30 января 12:15

Шавкат Мирзиёев Ислом Каримов ҳайкали пойига гулчамбар қўйди — фото

Шавкат Мирзиёев анъанага кўра, Ўзбекистоннинг биринчи президенти хотирасига ҳурмат бажо келтирди.

252
0
president.uz

Шавкат Мирзиёев 30 январь куни пойтахтдаги Ислом Каримов ҳайкали пойига гулчамбар қўйди. Маросимда Олий Мажлис палаталари, Президент Администрацияси ва ҳукумат вакиллари, зиёлилар, шаҳар жамоатчилиги жам бўлди. Бу ҳақда президент Матбуот хизмати хабар берди.

Бу эл-юртга хизмат унутилмаслиги, ҳамиша эъзозланишидан далолат. Шавкат Мирзиёевнинг эътибори билан Биринчи президентнинг хотираси абадийлаштирилди, у киши таваллуд топган 30 январь ҳар йили нишонланадиган бўлди. Тошкентда илмий-маърифий ёдгорлик мажмуаси ташкил этилди. Самарқандга ташрифлар чоғида Ислом Каримов мақбарасини зиёрат қилиш эзгу анъанага айланди.

Бу кейинги авлодлар учун ҳам ибрат ва намунадир. Маросимда ана шундай эҳтиром ва бирдамлик намоён бўлди. Қуръон оятлари ўқилиб, дуо қилинди. Биринчи президентнинг халқ манфаати йўлида қилган ишлари, фазилатлари ёдга олинди.

Шундай тадбирлар Самарқанд ва Қарши шаҳарларида ҳам ўтказилди.

252
0