• 12 558 сум
    -34.15
  • 14 809 сум
    -12.57
  • 159 сум
    -0.74
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 558 сум
    -34.15
  • 14 809 сум
    -12.57
  • 159 сум
    -0.74
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Происшествия 30 января 12:00

ЦАХАЛ Иорданиянинг Ғарбий соҳилидаги Тулькармда ҲАМАС раҳбарини йўқ қилди

Женинда етти кун ичида 15 дан ортиқ террорчи йўқ қилинган, қидирувда бўлган 40 дан ортиқ киши қамоққа олинган.

213
0
Видеодан кадр

Исроил ҳарбийлари Иорданиянинг Ғарбий соҳилидаги Тулькарма ҳудудида ўтказилган операция давомида ҲАМАСнинг икки аъзосини йўқ қилди. Улардан бири минтақадаги гуруҳ раҳбари, кўплаб терактлар иштирокчиси Ихаб Абу Ативи. ЦАХАЛ Абу Ативини дрон зарбаси натижасида ҳалок бўлганини маълум қилди.

"Унинг бартараф этилиши Исроил Мудофаа Армияси томонидан шимолий Самариядаги террористик тармоқларга қарши олиб борилаётган интенсив аксилтеррор операцияларининг бир қисмидир," - дейилади армия матбуот хизмати баёнотида.

Шу билан бирга, Исроил Мудофаа Армияси Женинда операцияни давом эттирмоқда. Ҳарбийларнинг таъкидлашича, Женинда етти кун ичида 15 дан ортиқ террорчи йўқ қилинган, шунингдек, қидирувда бўлган 40 дан ортиқ киши қамоққа олинган.

213
0