• 12 712 сум
    35.36
  • 14 928 сум
    52.94
  • 163 сум
    1.61
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 712 сум
    35.36
  • 14 928 сум
    52.94
  • 163 сум
    1.61
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Происшествия 29 января 13:50

Россияда танишини ўлдириб, танасини бўлаклаб ташлаган ўзбекистонлик 10 йилга қамалди

Шунингдек, айбланувчи марҳумнинг онасига маънавий товон сифатида 1 миллион рубль тўлаши керак.

396
0
usd.nsk.sudrf.ru

Тергов маълумотларига кўра, 2024 йил 19 сентябрга ўтар кечаси Новосибирскнинг Ленинский туманида 34 ёшли Ўзбекистон фуқароси 44 ёшли ҳамюрти билан бирга спиртли ичимлик истеъмол қилган. Бу ҳақда Россия Федерациясининг Новосибирск вилояти бўйича тергов қўмитаси хабар берди.

Байрам пайтида эркаклар ўртасида жанжал келиб чиққан. Бироз вақт ўтгач, судланувчи табуретка олиб, танишининг ҳаётий аъзолари соҳасига бир неча марта урган. Жиноят изларини яшириш мақсадида эркак жабрланувчининг жасадини бўлакларга бўлиб, унинг қисмларини қопларга солган ва сув ҳавзаси яқинидаги кимсасиз жойга ташлаб келган.

Суд судланувчини Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 105-моддаси (қотиллик) 1-қисми билан айбдор деб топди ва уни 10 йилга озодликдан маҳрум қилиш жазосига ҳукм қилди. У жазони қаттиқ тартибли колонияда ўтайди.

Судланувчи марҳумнинг онасига 1 миллион рубль миқдорида маънавий зарар тўлаши белгиланди.

396
0