• 12 175 сум
    4.67
  • 14 064 сум
    15.14
  • 154 сум
    1.99
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 175 сум
    4.67
  • 14 064 сум
    15.14
  • 154 сум
    1.99
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Происшествия 28 января 2025

Тошкентда шифокорлар беморнинг яқинлари томонидан калтакланди

Шифохонага бориб тиббиёт ходимларини дўппослаган уч нафар йигит қамалди.

839
0
Видеодан кадр

"Миллар" информацион дастурида маълум қилинишича, бемор йигит дўстлари билан шифохонага борган. Шундан сўнг, беморнинг дўстлари ва шифокорлар ўртасида келишмовчилик юзага келган. Аниқланишича, уч нафар судланувчи йигитлар тиббиёт ходимларини урган ва уларга турли даражада тан жароҳатлари етказган. 

Жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман суди тиббиёт ходимларига қўл кўтарган шахсларга нисбатан суд ҳукмини эълон қилди. Судланувчилар Жиноят Кодекси 277-моддаси учинчи қисмининг “а” бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбланди. Ушбу моддага биноан, ҳар бирига уч йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Тайинланган жаза манзилли колонияга ўтказилиши белгиланди.

839
0