• 12 558 сум
    -34.15
  • 14 809 сум
    -12.57
  • 159 сум
    -0.74
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 558 сум
    -34.15
  • 14 809 сум
    -12.57
  • 159 сум
    -0.74
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Происшествия 23 января 17:59

Ҳиндистонда поезд уриб юбориши оқибатида 12 киши ҳалок бўлди

Вагонда содир бўлган кичик ёнғин натижасида айрим одамлар орасида ваҳима кўтарилган ва бир неча киши вагондан тушишга уринган вақтда поезд уриб кетган.

183
0
ptinews.com

Ҳиндистоннинг ғарбий қисмидаги Махараштра штатида поездда содир бўлган ёнғин ҳақидаги хабар йўловчилар орасида ваҳима уйғотди, улардан 12 нафари вагонлардан шошилиб тушганда, параллел равишда кетаётган вақтда бошқа поезд уларни уриб юборган. Бу ҳақда маҳаллий маъмурият PTI агентлигига таяниб хабар берди. Маълумотларга кўра, ҳодиса Мумбайдан 400 км узоқликда содир бўлган.

"Дастлабки маълумотларга кўра, Pushpak Express вагонларидан бирининг ичида учқун пайдо бўлган ва айрим йўловчилар бундан ваҳимага тушган. Улар авария бекати занжирини тортишган, баъзилари релсга сакраб тушишган. Шу вақтнинг ўзида параллел релсда келаётган Karnataka Express поезди ўтиб қолган," - дея маълум қилди маъмурият.

Ҳодиса жойига авария-қутқарув поезди жўнатилган. Жалгаона Махешвар Редди полицияси вакили журналистларга поезд ғилдираклари остида 12 киши ҳалок бўлгани ва яна бир неча киши жароҳатлангани ҳақида хабар берди.

183
0