Часть путепровода в Ташкенте, который должен был прослужить более 100 лет, обрушилась спустя два года
  • 12 136 сум
    -22.37
  • 14 068 сум
    -98.88
  • 153 сум
    -0.58
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 136 сум
    -22.37
  • 14 068 сум
    -98.88
  • 153 сум
    -0.58
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Криминал 23 января 2025

Қирғизистонда 500 грамм симобни сотмоқчи бўлган трансмиллий жиноий гуруҳ қўлга олинди

Контрабандачилар симобнинг бир граммини 4 минг долларга баҳолашган. Ушбу хавфли модда Қирғизистонга Ўзбекистон орқали контрабанда йўли орқали олиб ўтилган.

567
0
ГКНБ КР

Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси ходимлари жорий йилнинг 18 январь куни Қирғизистон ва Ўзбекистон фуқароларидан иборат трансмиллий жиноий гуруҳни 0,5 килограмм симобни сотишга уринаётган вақтида қўлга олди, дея хабар бермоқда Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси Матбуот хизмати.

Тергов маълумотларига кўра, хавфли модда Қирғизистонга Ўзбекистондан контрабанда йўли орқали олиб келинган. Контрабандачилар симобнинг бир граммини 4 минг долларга баҳолашган.

Қўлга олинганлар орасида Ўзбекистон фуқароси Б.Б.А. ва Қирғизистон фуқаролари М.С., М.Х. ва С.У.лар бор. Ҳолат юзасидан ЖКнинг 292-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.

Ушбу жиноий гуруҳ фаолиятига алоқадор бошқа шахсларни аниқлаш бўйича тезкор-тергов тадбирлари олиб борилмоқда.

567
0