• 11 810 сум
    -29.77
  • 13 569 сум
    0.13
  • 141 сум
    0.26
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 810 сум
    -29.77
  • 13 569 сум
    0.13
  • 141 сум
    0.26
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Криминал 16 января 2025

Тошкентда фуқарони $40 мингга АҚШга юбораётган шахс ушланди

У фуқарога ўзининг танишлари орқали виза олиб беришни ва у ерда иш билан таъминлашни ваъда қилган.

552
0

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Чилонзор тумани бўлими ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган.

Тезкор тадбир давомида фуқаро Н.М. фуқаро Б.Г.нинг ишончига кириб, унга гўёки юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали АҚШга бориши учун виза олиб бериб, у ерда иш билан таъминлашни ваъда қилган. Бунинг эвазига 40 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан ЖКнинг 168-моддаси (фирибгарлик) 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб орилмоқда.


552
0