• 12 559 сум
    -59.37
  • 14 413 сум
    -103.46
  • 160 сум
    -0.66
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 559 сум
    -59.37
  • 14 413 сум
    -103.46
  • 160 сум
    -0.66
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Экономика 21 декабря 2020

Ўзбекистонда аҳоли жон бошига қанчадан мандарин тўғри келади?

Давстатқўм Ўзбекистоннинг мандарин импорти ҳақидаги сатистикасини эълон қилди.

921
0
Sputnik

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, жорий йилнинг 1 декабрь ҳолатига Ўзбекистон 11 та хорижий давлатдан қиймати 4,0 млн. АҚШ долларига тенг бўлган 23,8 минг тонна мандарин импорт қилган. 

Ўзбекистон аҳолисини ноябрь ойи ҳолатига 34,4 миллион эканлиги ҳисобга олинса, мандарин истеъмоли аҳоли жон бошига 0,7 килограмдан тўғри келмоқда

Шунингдек, бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда мандарин импорт ҳажми 0,8 минг тонна камлиги ҳам маълум қилинди.  

Ўтган 11 ой давомида Ўзбекистон мандарин маҳсулотини энг кўп импорт қилган давлатлар:

– Покистон – 19,5 минг тонна

– Хитой – 2,2 минг тонна  

– Туркия – 1,3 минг тонна 

– Миср – 214,2 тонна

– Қозоғистон – 156,3 тонна

Маълумот ўрнида, 2019 йилнинг 1 декабрь ҳолатига Ўзбекистон 24,6 минг тонна мандарин импорт қилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонга хорижий давлатлардан импорт қилган цитрус мевалари, 2020 йилнинг 10 ойига:

–  Банан – 17,6 млн. АҚШ долларига тенг 26,5 минг тонна

–  Авакадо – 21,6 минг АҚШ долларига тенг 30,2 тонна

–  Ананас – 258,1 минг АҚШ долларига тенг 382,4 тонна

–  Мандарин – 3,5 млн. АҚШ долларига тенг 22,4 минг тонна

–  Апельсин – 1,7 млн. АҚШ долларига тенг 2,7 минг тоннани ташкил этгани маълум қилинган эди.

921
0