• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Политика 13 января 2025

Шавкат Мирзиёев БАА президенти таклифига биноан ушбу мамлакатга жўнаб кетди

Ўзбекистон президенти "Абу-Даби барқарор ривожланиш ҳафталиги" халқаро саммитида иштирок этади.

774
0
president.uz

Президент Шавкат Мирзиёев Бирлашган Араб Амирликлари президенти Шайх Муҳаммад Ол Наҳаённинг таклифига биноан 13 январь куни расмий ташриф билан ушбу мамлакатга жўнаб кетди.

Ташриф дастурига мувофиқ, Амирликлар пойтахти Абу-Даби шаҳрида олий даражадаги музокаралар, шунингдек, БААнинг етакчи ташкилотлари, компания ва банклари раҳбарлари билан икки томонлама учрашувлар бўлиб ўтади.

Ўзбекистон президенти "Абу-Даби барқарор ривожланиш ҳафталиги" халқаро саммитида ҳам иштирок этади.

Шунингдек, давлат раҳбари Дубай шаҳрига ташриф буюриб, Бирлашган Араб Амирликлари Вице-президенти, Бош вазири, Дубай Амири Шайх Муҳаммад Ол Мактум билан учрашув ўтказади.

774
0